Ўзбекистон хорижий дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ЙҲҚ бузганлик учун жавобгарлигини кучайтиришни режалаштирилмоқда

Дата: 16:25, 07-09-2017.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон мамлакатда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларининг йўл ҳаракати қоидаларини (ЙҲҚ) бузганлик учун жавобгарлигини кучайтиришни режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимлари иштирокида ЙҲҚни бузиш ҳолатлари билан боғлиқ юртимиз йўлларидаги муаммолар 2017 йил 5 июлдаги Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти чоғида кўтарилган эди”, - дейилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати хабарида.

Ташқи ишлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва Олий суд билан биргаликда хорижий мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларини йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш чора-тадбирлари соҳасида хорижий тажрибани ўрганиш асосида 2012 йил 12 мартда Ўзбекистон Республикаси ТИВ, ИИВ ва Олий суди томонидан тасдиқланган қўшма Қарорга тегишли Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қўшма қарор лойиҳасини тайёрланаётгани таъкидлаб ўтилган.

“Амалдаги хужжатни мамлакатда жорий этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи автоматлаштирилган видео-ёзув тизими билан боғлиқ меъёрлар билан тўлдириш кўзланмоқда”, - дейилади хабарда.

Шундан кейин таъкидланишича, йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, жазонинг муқаррарлиги тамойилидан келиб чиққан ҳолда суд ёки бошқа ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши тўғрисидаги қарор қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилади. Бундан ташқари, дипломатик корпус вакилларига қулайликлар яратиш учун йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жаримани тўлаш шаклларини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: