Ўзбекистон хорижий инвесторларга 178 давлат активларини сотди

Дата: 15:59, 18-04-2016.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон хусусий мулкчиликка 178 давлат активларини 216 млрд сўмлик инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан бирга сотди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар ҳукуматнинг Тошкентда бўлиб ўтиб, 2016 йилнинг биринчи чораги якунларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилишда очиқланди.

 “Хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари раҳбарларига Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда 2015 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро инвестиция форумида эришилган аҳдлашувларга мувофиқ давлатнинг ва хўжалик бирлашмаларининг активларини хорижий инвесторларга сотишни тезлаштириш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш топширилди”, - деб таъкидлашди Давлат рақобат қўмитасида.

Улар олдига, шунингдек, акциядорлик жамиятларининг устав фондларида хорижий капитал улушини камида 15% миқдорида таъминлаш мақсадида уларнинг устав фондларига потенциал хорижий инвесторларни фаол жалб этиш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди.

$1 = 2888,39 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: