Ўзбекистон ХТМ бирлашмалар эркинлиги тўғрисидаги конвенциясини ратифиция қилди

Дата: 15:54, 29-10-2016.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Халқаро меҳнат ташкилотининг 87 сонли бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  қонунни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маълум қилинишича, қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 6 октябр қабул қиилнган ва Сенат томонидан 12 октябрда маъқулланган.

Конвенция ХМТ 1948 йил 9 июлда Сан-Францискодаги конференциясида қабул қилинган ва ишчиларнинг ва иш берувчиларнинг ташкилотлар ташкил қилиш ва уларга кириш ҳуқуқини кўзда тутади.

Хужжат ушбу ташкилотларнинг ўз низом ва маъмурий тартибларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш ҳуқуқларини ҳам кўзда тутади.

Хужжатга мувофиқ, бирлашмалар ҳуқуқларини чекловчи ёки уни қонунан амалга оширишга тўсқинлик қилувчи давлат органларидан озодлик эълон қилинган бўлиб, ходимлар ва иш берувчиларга бирлашмалар ҳуқуқини эркин амалга оширишни таъминловчи чораларни кафотлатловчи чоралар кўзда тутилади.

Таъкидланишича, конвенция ратификацияси Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясида тилга олинган ҳуқуқлари тарафдори эканлигининг гувоҳи бўлиб хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: