Ўзбекистон ХТМ Конституцияси ратификация қилди ва Фонограммалар бўйича Женева конвенциясига қўшилди

Дата: 10:44, 28-12-2018.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилоти (ХТМ) Конституцияси ратификация қилди ва Фонограммалар бўйича Женева конвенциясига қўшилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 26 декабрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ХТМ Конституциясини (Брюссель, 1953 йил 19 октябр) ратификация қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 декабрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 14 декабрда маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрда Женевада ХМТ кенгашининг 109-сессиясида Ўзбекистоннинг ХМТга кириш ҳақидаги аризаси қўллаб қувватланди. Ўзбекистон ташкилотнинг 173-аъзоси бўлди.

Бундан ташқари, Ш. Мирзиёев Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева, 1971 йил 29 октябр) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 13 декабрда маъқулланган.

 

Сурат манбаи: https://kun.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: