Ўзбекистон худудидаги Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳамда Фарғона водийсида бошқа жойларга қараганда салқинроқ бўлади

Дата: 14:51, 12-07-2017.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Пайшанба, 13 июл Ўзбекистон худудидаги Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳамда Фарғона водийсида бошқа жойларга қараганда салқинроқ – 33 даража иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-23° илиқ, кундузи 33-35° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда , ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Наманган вилоятининг баъзи туманларида дўл тушиш мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24° илиқ, кундузи 28-33 иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли туманларида баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Наманган вилоятининг баъзи туманларида дўл тушиш мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ,  кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: