Ўзбекистон хусусий тармоғига 373 давлат активлари сотилди

Дата: 17:58, 18-10-2016.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойида хусусий тармоққа 373 давлат активлари 174,8 млрд сўм ва $1,1 млн эвазига 313,6 млрд сўм ва $27,5 млн миқдорида инвестиция мажбуриятлари ва 8,5 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратиш шарти билан сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улардан 96таси 294,5 млрд сўм ва $27,2 млн миқдоридаги инвестиция киритиш ва 7423та янги иш ўринларини яратиш шарти билан “нол” харид қийматида берилди.

Давлат рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, бугунги кунда 522та давлат активлари, шу жумладан, 70таси “нол” харид қийматида оммавий савдоларга қўйилди.
Тузилган 63та шартнома бўйича умумий қиймати $0,2 млн ва 37,6 млрд сўмлик инвестиция мажбуриятлари бажарилишига ва 2050дан ортиқ янги иш ўринлари барпо этилишига эришилди.

1 октябр ҳолатига қиймати $215,2 млн ва 1,3 трлн сўмлик 891та шартнома шартлари,  (шу жумладан 15таси хорижий инвесторлар билан тузилган) бажарилиши устидан мониторинг олиб бориляпти.

Ушбу шартномалар бўйича бажарилган инвестиция мажбуриятларининг умумий хажми $110,2 млн ва 525,5 млрд сўмни ташкил этди, 5550 янги иш ўринларини яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: