Ўзбекистон Хусусийлаштириш давлат қўмитаси 237 хусусийлаштириш шартномалари бўйича ҳисобот берди

Дата: 11:27, 24-10-2014.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – 1 октябр ҳолатига келиб Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан давлат активлари олди-сотдиси бўйича 237 шартномалари инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши назорат қилинмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан хабар қилишларича, ушбу шартномалар бўйича $197 млн ва 213,1 млрд сўмлик инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган. Ҳозирга қадар бажарилган инвестиция мажбуриятлари ҳажми $170 млн ва 100,4 млрд сўмни ташкил қилди. Натижада 2,5 мингдан ошиқ иш ўринлари яратилди.

Шу жумладан, йил бошидан бери $7,4 млнлик (прогноздан 66%) ва 41,4 млрд сўмлик (99%) инвестиция мажбуриятлари бажарилди.

Бундан ташқари, 32 шартнома бўйича қиймати $9,1 млн ва 15 млрд сўмлик инвестиция мажбуриятлари якунланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: