Ўзбекистон Хусусийлаштириш қўмитаси ЯММЛТ ишга туширилганлигини эълон қилди

Дата: 19:33, 15-01-2015.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ягона миллий мультилистинг тизими (ЯММЛТ) ишга туширилганлигини эълон қилди. Ушбу тизим кўчмас мулк бозоридаги вазиятдан хабардор қилишга мўлжалланган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан хабар қилишларича, ЯММЛТ давлат ахборот ресурси бўлиб, унинг асосий вазифаси республика аҳолисини кўчмас мулк бозорининг турли сегментларидаги вазиятдан ишончли ва тезкор равишда хабардор қилишдан иборат. Гап турар жой, ишлаб чиқариш, савдо, офис ва бошқа турлардаги кўчмас мулклар ҳақида кетмоқда.

Шунингдек, тизимдан турли кўчмас мулк объектлари билан амалга оширилган операциялар – олди-сотди, ижара, ишончнома орқали бошқарув кабилар ҳақида ҳам маълумотлар топиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: