Ўзбекистон кичик бизнеси биржа савдоларида маҳсулотлар сотишни 1,9 бараварга кўпайтирди

Дата: 13:39, 03-10-2014.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Кичик тадбиркорлик субъектларининг биржа савдоларида сотилган маҳсулотлари ҳажми 2014 йилнинг январ-июлида 1,9 бараварга ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кичик бизнес субъектларидан электрон биржа савдолари орқали давлат харидлари ҳажми 189,9 млрд сўмни ташкил қилди. Бу, давлат харидлари умумий ҳажмининг 97% ташкил қилади.

Кейинги йил баҳорда бизнес учун биржа савдолари шароитлари қулайлаштирилади. Эслатиб ўтамизки, сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Уларга мувофиқ, хусусий хўжалик субъектларининг биржа битимларидаги иштироки фаоллашиши кутилмоқда. Янги таҳрирдаги қонун 2015 йил мартда кучга киради.

$1 = 2367,40 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: