Ўзбекистон кимё саноати томонидан 589,68 минг тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарилди
Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида “Ўзкимесаноат” ДАК корхоналари томонидан 589,68 минг тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарилди. Бундан азотли ўғитлар – 466,87 минг тонна, фосфорли ўғитлар – 76,44 минг тонна, калийли ўғитлар – 46,37 минг тоннани ташкил қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзкимесаноат” ДАК хабар қилишларича, жами ушбу муддат давомида 995,3 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган (2013 йилнинг биринчи ярмига нисбатан +3,6%).
Шунингдек, 91,3 млрд сўмлик халқ истеъмоли моллари ҳам ишлаб чиқарилган бўлиб, бу 2013 йилнинг муқобил даврига қараганда 34,4% кўпдир.
Локализациялашган маҳсулот чиқариш ҳажми прогноз кўрсаткичлари 14,8 млрд сўмлик бўлгани ҳолда, 69,7 млрд сўмни ташкил қилди.
Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни реализация қилиш доирасида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари томонидан $36,56 млн инвестициялар ўзлаштирилди.
321 янги иш ўрни яратилди, булардан 54таси касаначилик асосида.