Ўзбекистон кимё саноатининг етакчи корхонаси дивидендлар тўлашга 5 млрд сўм ажратади

Дата: 22:36, 07-10-2014.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон кимё саноатининг етакчи корхонаси –“Максам-Чирчиқ” ОАЖ оддий исми кўрсатилган акциялари бўйича дивидендлар тўлашга 5 млрд сўм ажратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат хусусийлаштириш қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази сайти маълумотларига кўра, ушбу қарор компания акционерларининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинган.

Қимматли қоғозларнинг умумий сони 2,5 млн дона, уларнинг ҳар бирига 2 минг сўмдан даромад тўлаб берилади (номиналига 20%).

Даромадлар тўлаш 2014 йилнинг 24 ноябрига қадар амалга оширилади.

Эслатиб ўтамизки, “Максам-Чирчиқ” ОАЖ Ўзбекистон кимё саноатининг етакчи корхонаси ҳисобланиб, бу ерда 30 хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади (аммиак, аммиак селитра, карбамид ва бошқ.). Ушбу маҳсулотлари МДҲ, Европа Иттифоқи, АҚШ, Лотин Америкаси, Австралияга экспорт қилинади.

Компания низом капитали миқдори– 24,996 млрд сўм.

$1 = 2371,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: