Ўзбекистон киноижодкорлари фильмларини "Оскар"га тақдим этишлари мумкин»

Дата: 11:31, 30-05-2019.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон киноижодкорлари фильмларини "Оскар"га тақдим этишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Америка киноакадемияси Ўзбекистон Оскар қўмитасини рўйхатдан ўтказди. Энди Ўзбекистон киноижодкорлари ўз фильмларини дунёнинг энг йирик ва энг муҳим киномукофоти ҳисобланган "Оскар" мукофотига тақдим этиш имкониятига эга бўлдилар", - дейилади Ўзбекистон миллий кино комиссияси матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланадики, шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи ташаббуси билан АҚШ киноакадемиясида рўйхатдан ўтган Ўзбекистон “Оскар” қўмитаси ташкил этилди.

Яқин вақт ичида ушбу қўмита аъзолари билан танишиш, "Оскар"мукофоти учун фильмларни тақдим этиш ва танлаш тизими билан танишиш имконига эга бўладиган тадбир режалаштирилади.

"2019 йил 1 октябр куни Ўзбекистон “Оскар” қўмитаси 2020 йил 9 февралда Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) машҳур «Dolby» театрида бўлиб ўтадиган 92-"Оскар" мукофотини тақдирлаш маросимида "Энг яхши халқаро бадиий фильм" номинациясида Ўзбекистон номидан фильм илгари сурилди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ўзбек “Оскар” қўмитасининг мувофиқлаштирувчи маркази эканлиги қайд этилди.

Сурат манбаи: bunte.de

Янгилик билан ўртоқлашиш: