Ўзбекистон КХДР билан ўйинда нафақат минтақадаги, балки “Н” гуруҳидаги етакчилик даъволарини исботлаши керак

Дата: 12:22, 12-11-2015.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Бугун тошкент вақти билан соат 18.00да футбол бўйича Ўзбекистон термаси КХДР термаси ўртасида бўладиган ўйинда ўзбекистонликлар нафақат минтақадаги, балки “Н” гуруҳидаги етакчилик даъволарини исботлашлари керак. Ушбу ўйин 2018 йилги ЖЧ саралаш турнири доирасида ўтказилиб, Шимолий Кореядаги 2:4 ҳисобидаги аламли мағлубият ўрнини босиши зарур, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон термасининг бош тренери Миржалол Қосимовни вазифасидан кеткизган мағлубият ҳақиқатдан ҳам аламли бўлган эди. Хусусан, 2011 йил октябрдан бери ўзбек футболчилари шимолий кореяликларни уч марта 1:0 ҳисобида бир марта меҳмонда, иккибор ўз майдонида енгган эдилар.

Шунинг учун Қосимов ўрнига келган Самвел Бабаян шогирдлари минтақада эн кучли эканликларини исботлаши зарур. Бунинг учун аввал “Н” гуруҳидаги етакчиликни қўлга киритиш лозим. Ҳозирда КХДР 5 ўйиндан сўнг 13 очко, Ўзбекистонда эса 4 ўйиндан кейин 9 очко бор. Агар ўзбекистонликлар бугун ғалаба қилса, корейсларга жуда яқинлашади. Холбуки Ўзбекистон термаси олти ўйин ўтказганнан сўнг 15 очко йиғиши мумкин.

Етакчиларни таъқиб қилаётган Филиппин ва Баҳрайн 5 ўйиндан кейин 7 ва 6 очкога эга. Тўғрисини айтганда, уларЎзбекистон ва КХДР орасидаги баҳсга ҳалақит беришлари жуда гумон.

Янгилик билан ўртоқлашиш: