Ўзбекистон КХДРнинг ядро синовлари муносабати билан хавотир билдирди

Дата: 15:48, 28-01-2016.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон КХДРнинг ядро синовлари муносабати билан хавотир билдирди.

“КХДРда навбатдаги ядро синовлари ўтказилгани Ўзбекистонда ташвиш билан қабул қилинди. Булар БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларининг қўпол равишда бузилиши билан бирга Корея яриморолида тинчлик ва ўзаро ишончни ўрнатиш юзасидан жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларига қарши бориш ҳисобланади”, - дейилади Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги “Жаҳон” агентлиги чиқарган баёнотда.

Шунингдек, “Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудудни барпо этишнинг ташаббускори сифатида Ўзбекистон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома қоидаларига қатъий риоя этилишининг тарафдори бўлгани ҳолда Пхенянни кескинлик кучайишига олиб борадиган ҳамда минтақадаги ва умуман, дунедаги хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳлика ҳисобланадиган бузғунчилик ҳаракатларини тўхтатишга чақиради”, - деб таъкидланади баёнотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: