Ўзбекистон коллежлари битирувчиларига 76,8 млрд сўм кредитлар ажратилди

Дата: 15:34, 04-08-2014.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш учун 76,8 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди. Бу 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 1,4 баравар кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Марказий банкидан хабар қилишларича, натижада 8,5 минг коллеж битирувчилари ишга киришга ёки ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашга эришдилар. Айни пайтда банклар коллеж битирувчиларига микрокредит олиш учун гаров етишмаган ҳолларда яқин қариндошларнинг (ота-оналар, ака ва сингиллар) кафилликларини қабул қилдилар.

Ҳозирги пайтда ҳар бир коллежга банклар ходимлари бириктириб қўйилган бўлиб, улар таълим муассалари ўқувчиларига кредит ва грантлар олиш бўйича маслаҳатлар бермоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: