Ўзбекистон коллежларида иккита янги мутахассилик жорий этилади

Дата: 19:35, 23-07-2014.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ– Ўзбекистон Республикасининг бешта касб-ҳунар коллежларида икки янги мутахассисликни жорий этиш бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги қарорига мувофиқ, республиканинг 5 касб-ҳунар коллежида икки янги мутахассиликни жорий этиш ишлари бошланди. Булар табиий тошларни қазиб олиш бўйича техник ва табиий тошларни қайта ишлаш бўйича техник мутахассиликларидир.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда табиий тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги профессионал таълимни ривожлантиришга қаратилган.
Лойиҳа доирасида коллежларнинг ўқув устахоналарини замонавий ўқув ишлаб чиқариш ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.
“Умумий қиймати $4,6 млн бўлган лойиҳа Европа Кенгаши Комиссияси томонидан беғараз тарзда молиялаштирилади. Ўзбекистон томонидан лойиҳанинг ҳамкорлари “Ўзқурилишматериаллари” АК ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда мамлакат Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўрта махсус профессионал таълим маркази ҳисобланади”, - деб таъкидлашди вазирлик матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: