Ўзбекистон Корея етказиб берадиган Ягона дастурий-техник мажмуи учун “Тошкент” РФБ акциялари билан ҳақ тўлайди

Дата: 15:00, 27-03-2014.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасида Корея фонд биржаси делегацияси ва унинг раҳбари жаноб Чой билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Муассаса матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон раҳбари қарорига мувофиқ Корея фонд биржаси Ўзбекистон фонд бозори учун “Тошкент” РФБнинг битта кам 25% акциялари пакети эвазига қиймати $6 млн бўлган Ягона дастурий-техник мажмуани етказиб бериши кўзда тутилган.
Ўзбек-корейс келишувларига биноан, “Тошкент” РФБ низом жамғармаси 1 млрд сўмдан 45 млрд сўмгача ($19,93 млн) оширилган ҳамда бу ерда етказиб берилаётган мажмуа ёрдамида ахборот-ресурс маркази ташкил этилади.
Шунигдек, КФБ ва Корея Адлия вазирлиги маслаҳат ҳизматлари ёрдамида ўзбек қонунчилигига ўзгартишлар ишлаб чиқилади ва киритилади. Хусусан, улар электрон битимларга ўтиш, жавобгарликларни бажаришга доир кафолат жамғармасини ташкил этиш, қимматли қоғозларга халқаро кодлар бериш, қимматли қоғоз сотишдан олинган даромад (фойда) ўрнига биржа йиғими жорий қилиш кабиларни кўзда тутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: