Ўзбекистон Корея Республикасининг фильмлари ва мюзикли билан танишади

Дата: 17:28, 13-09-2018.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – 28 сентябрда Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Кино саройида Корея Республикаси киносининг фестивали бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар қилишларича, Ўзбекистонлик томошабинларга “Мисс хотин”, “Фахрий”, “Ким Сон Даль – дарёни сотган одам”, ва “Рақс қироличаси” фильмлари намойиш этилади.

29 ва 30 сентябрда томошабинлар кинофестиваль доирасида кунига икки марта корейс кинематографчилари томонидан ишланган фильмлар билан танишишлари мумкин бўлади.

Кинонамойишлар Korea Festival-2018 Корейс маданияти фестивалига кирган кўплаб тадбирлардан бири бўлади. У Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 22 сентябрдан 6 октябргача Тошкент, Жиззах ва Қарши шаҳарларида ўтказилади.

Томошаинларни фильмлардан ташқари JUMP корейс мюзикли билан танишув ҳам кутмоқда. У 2 октябр куни “Туркистон” санъат сарофида намойиш этилади.

JUMP ўз туйғуларини жанговар санъатлар воситасида исҳор қилувчи ғайриоддий оила тарихини ҳикоя қилади. Мазкур мюзикл жаҳоннинг 87 мамлакатининг 152 шаҳрида 12 минг мартадан зиёд намойиш этилган.

Сурат манбаи: из https://kun.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: