Ўзбекистон корхоналари 2015 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳар йили корхона паспортини расмийлаштирадилар

Дата: 14:00, 02-02-2015.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон корхоналари учун 2015 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳар йили корхона паспортини расмийлаштириш тартиби жорий этилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида эълон қилинди.

Ушбу янги меъёр мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 январдаги қарори билан жорий этилмоқда.

Корхона паспортида, унинг мулкчилик шаклидан қатъи назар (микрофирмалардан ташқари), корхонанинг ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасидаги асосий иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилиши зарур.

2015 йилнинг 1 апрелига қадар бўлган муддат давомида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, улар таркибига кирмайдиган корхоналар, 2014 йил маълумотларига эга бўлган паспортларни Интернет орқали, Давлат статистика қўмитаси дастурий-техник воситаларидан фойдаланган ҳолда расмийлаштириш ва беришни таъминлашлари, уни ўз расмий веб-саҳифаларида жойлаштиришлари лозим.

Бундан кейин янгидан ташкил этилган корхоналар паспортларини расмийлаштириш ва амалдаги корхоналар паспортларини янгилаш ишлари ҳар йили 1 апрелга қадар амалга оширилади, дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: