Ўзбекистон корхоналари йил бошидан буён 130,5 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқардилар

Дата: 17:30, 17-09-2018.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-августида Ўзбекистон корхоналари 130,5 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқардилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, дастлабки маълумотлар бўйича 2017 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 110,6%ни ташкил этди.

Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг 7,7%га, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашнинг – 30,1%га, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондиттсиялашнинг 1,3%га ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизатсия қилишнинг – 34,8%га ўсганлиги ҳисобланади.

Қайта ишловчи саноат корхоналари томонидан 98,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 107,7%ни ташкил этди.

Тоғ-кон саноати корхоналари томонидан, шунингдек, карьерларни ишлатиш воситасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 21,6 трлн сўмни ёки саноат умумий ҳажмидан 16,6% ташкил этди.

Электр таъминоти, газ, буғ етказиш ва ҳавони совутиш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 9,2 трлн сўмни ташкил этди (саноат умумий ҳажмидан 7,0%).

Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 1,3 трлн сўмни ташкил қилди (саноат умумий ҳажмидан 1,0%).

Сурат манбаи: из http://audiconsc.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: