Ўзбекистон коррупцион хавф бўйича минтақада учинчи ўринни эгаллади

Дата: 17:21, 15-04-2019.

Тошкент. 15 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон минтақада коррупцион хавф даражасида бўйича Туркманистон ва Тожикистондан кейин учинчи ўринни эгаллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар The Risk Advisory Group ташкилоти томонидан тайёрланган "Коррупцион чақириқлар - 2019" ҳисоботида келтирилган.

Бундан ташқари, ҳисобот "Коррупцион чақириқлар даражаси", "Коррупция таҳдиди" ва "Коррупция ҳақида ахборот етишмаслиги" учта асосий бўлимдан иборат.

Хатарларни бошқариш бўйича The Risk Advisory Group таҳлилчиларининг фикрига кўра, Ўзбекистон "Коррупция ҳақида ахборотнинг етишмаслигиви даражаси" учун 38 балл, "Коррупция таҳдиди" учун 12 балл, "Коррупция ҳақида ахборот етишмаслиги" бўйича 20 балл, жами 70 баллни қўлга киритди.

Туркманистон (51, 14, 31, 96) ва Тожикистон (39, 13, 20, 72) коррупцион даражаси юқори бўлган, Қирғизистон (29, 10, 13, 52) ва Қозоғистон (28, 10, 12, 50)да эса коррупция даражаси кам бўлган давлатлар қаторига киради.

Сурат манбаи: caravan.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: