Ўзбекистон Косовода бўлиб ўтган шотокан-карате бўйича жаҳон чемпионатида 9 медални қўлга киритди
Тошкент. 7 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон терма жамоаси WSKU (World Shotokan Karate Union) версиясидаги шотокан-карате бўйича жаҳон чемпионатида тўққиз медални қўлга киритди. Мусобақа Приштина шаҳрида (Косово) бўлиб ўтмоқда ва эртага, 2014 йилнинг 8 апрель куни янунланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Шарқ яккакурашлари ва жанговар санъатлари марказидан хабар беришларича, жами турнирда 53 мамлакатдан келган 1,5 мингдан ошиқ спортчилар қатнашган. Ўзбекистон терма жамоасини 9 спортчи тақдим этди.
Мусобақанинг биринчи кунидаёқ ўзбекистонлик Муҳаммадабдулазиз Хўжақулов кумитеда олтин медални қўлга киритди. Муҳаммад Абдумуталов WKF бўйича биринчи ва ката бўйича учинчи ўринни олди. Шохруҳ Истамов икки медаль – WSKU бўйича кумитеда олтин ва катада кумуш медални ишлади. Ахрор Акмалов эса бронза медалга сазовор бўлди.
Ҳар уч спортчи жамоавий кумитеда қатнашиб, энг зўр бўлишди. Хўжамқул Хўжақулов ҳам соврин билан қувонтирди: у фахрийлар бўйича кумитеда кумуш медалга сазовор бўлди. Адҳам Ибрагимов эса WSKF бўйича кумитеда биринчи ўринни эгаллади.