Ўзбекистон “кредитлаш тизими” индикатори бўйича 105-ўриндан 42-ўринга юқорилади

Дата: 17:52, 05-11-2015.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “кредитлаш тизими” индикатори бўйича 105-ўриндан 42-ўринга юқорилади. Бу ҳақида Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш-2016” номли ҳисоботида айтилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банкдан хабар қилишларича, шундай қилиб мамалкат ўтган йилдагига нисбатан бир йўла 63 поғона кўтарган. Яъни сўнгги уч йилда мазкур рейтинг кўрсаткичи 112 поғона ўсган.

Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Хусусан, Жаҳон банки ҳамда Халқаро молия корпорациясининг маърузасида бизнес юритиш шартлари турли меъёрлар бўйича баҳоланган. Хусусан, Ўзбекистонда кредитлашнинг тартиб-қоидалари тадбиркор талабларига мос равишда йилдан-йилга соддалаштирилаётгани, Марказий банк томонидан фоиз сиёсати туғри ишлаб чиқилаётгани, қолаверса, кредит ахбороти алмашинуви ҳамда гаров таъминоти бўйича келишувларни амалга ошириш борасида қонунчиликнинг мустаҳкамлангани халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: