Ўзбекистон кубоги 1/6 финали ўйини 24 мартдан 10 апрелга кўчирилди

Дата: 18:50, 17-03-2017.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Профессиональ футбол лигаси (ПФЛ) “Нурафшон” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги 1/6 финалининг ўйини санасига ўзгартиш киритди. Бу ҳақида “Пахтакор” ФК сайтида хабар қилинган.

“Учдан ортиқ ўйинчилар миллий термага чақириб олиниши муносабати билан “Нурафшон”га қарши ўйин 24 мартдан 10 апрелга кўчирилди”, - дейилади пойтахт клуби матбуот хизмати хабарида.

Шундай қилиб, “Пахтакора”га қарши кейинги ўйин 31 мартда мамлакат чемпионати доирасида “Машъал” жамоасига қарши кечади.

Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги – Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ҳар йили ўзбек футбол клублари учун уюштириладиган мусобақадир. Кубок ғолиби кейинги мавсум бошида Ўзбекистон чемпиони билан Суперкубокда ўйнайди. Ўзбекистон кубоги — ҳар йили бошқага ўтиб турувчи совриндир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: