Ўзбекистон куч тизимлари икки йирик валюта сотувчиларни қўлга олди

Дата: 15:47, 24-11-2017.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ИИВ билан биргаликда икки йирик валюта сотувчиларни қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.

“Қаршида Отабек Султонов исмли шахс $8,9 мингни 72,5 млн. сўмга сотаётган пайтида қўлга олинди. У бундан олдин ҳам валютани ноқонуний сотиб олиш ва сотиш билан мунтазам шуғулланган. Масалан, у жорий йилнинг сентябрида бундай қоидабузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган эди. Энди суд унга янада қаттиқроқ жазо тайинлайди”, - деб қайд этишди МХХда.

Андижондаги “Андижон газ лойиҳа” корхонаси ёнидаги автомобиллар сақлаш жойида ноқонуний валюта операциялари билан мунтазам шуғулланувчи 44 ёшли Шомирза Шабдуллаевни қўлга олиш бўйича махсус операция амалга оширилди. У мижозга $12 мингни 98 млн. сўмга сотиш ниятида бўлган.

Ҳуқуқбузар 98 млн. сўмни олиб, $2 минг миқдоридаги дастлабки суммани топшираётган пайтида ҳибсга олинди. Махсус операция давомида Шабдуллаевдан $2200, 6350 рубль, 4000 танга ва 333 минг сўм ашёвиий далил сифатида олиб қўйилди.

 Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ушбу фактлар бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 177 моддаси (валюта қийматларини ноқонуний сотиб олиш ва сотиш) бўйича иш қўзғатди. Тергов давом этмоқда.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: