Ўзбекистон кураш Федерациясининг янги раҳбари тайинланди

Дата: 16:36, 07-10-2019.

Тошкент. 7 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон кураш Федерациясига Бош прокурор Ниғматилла Юлдашев бошчилик қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Федерация матбуот хизмати маълумотларига кўра, учрашув 6 октябрда Термиз шаҳрида бўлиб ўтди, унда ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Бу лавозимга бошқа номзодлар бўлмагани учун Н.Юлдашев бир овоздан Ўзбекистон кураш Федерацияси раиси этиб сайланди.

Аввалроқ федерацияни июнь ойида лавозимидан озод этилган собиқ Бош прокурор Отабек Муродов бошқарган. Собиқ бош прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурат манбаи: uzreport.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: