Ўзбекистон курашчилари Иккинчи Ёшлар Олимпиа ўйинларига учта йўлланмани қўлга киритдилар

Дата: 12:37, 30-05-2014.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Бангкокда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасида спорт кураши бўйича Осиё лицензион чемпионати якунлари бўйича Ўзбекистонлик курашчилар Ўсмирлар Олимпиадасига учта йўлланмани қўлга киритдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Грек-рим усулида курашчилар орасида қитъа биринчилигида “олтин” ва “кумуш”ни олган спортчиларгина Олимпиа лицензиясин олишлари мумкин эди. Чемпионатда Илҳом Баҳромов олий даражадаги медални қўлга киритди, Абубакр Алимов эса кумуш медал олди. Энди улар мамлакатимиз шарафини Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўсмирлар ўртасидаги Олимпиадада ҳимоя қиладилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон спорт кураши ассоциацияси матбуот хизматида.
Афсуски, эркин курашчилар тўрт “бронза” медал олганликларига қарамасдан, бу сафар малака талабларини бажара олмай, йўлланма ола олмадилар. Аммо Ўзбекистонда қизлар орасида яна бир лицензия мавжуд бўлиб, уни Шаҳодат Жуллибоева қўлга киритди (52 кг вазн тоифаси). Осиё чемпионатида аёллар жамоаси ҳисобида бешта бронза медал олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: