Ўзбекистон курашчилари юнон-рим кураши бўйича Минскдаги халқаро жамоавий турнирда иштирок этади

Дата: 16:39, 20-11-2015.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси Минск шаҳрида юнон-рим кураши бўйича бугун очилган халқаро жамоавий турнирда иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмасидан хабар қилишларича, жамоа таркибидан Феруз Тўхтаев (-59 кг), Элмурат Тасмурадов (-66 кг), Арам Варданян (-66 кг), Нурбек Холмуҳамматов (-71 кг), Дилшод Турдиев (-75 кг), Нурбек Ҳошимбеков (-75 кг), Жонибек Отабеков (-80 кг), Бесики Солдадзе (-85 кг), Суҳроб Фаттоев (-98 кг), Жаҳонгир Турдиев (-98 кг), Мўминжон Абдуллаев (-120 кг), Аброрбек Мамасолиевлар (-120 кг) ўрин эгаллашган.

Ўзбекистон термаси мураббийлари Камил Фаткуллин ва Рустам Қудратов, мусобақа ҳакамлари бригадасидан ўзбекистонлик Қаҳрамон Ибрагимов ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамизки, юнон-рим кураши бўйича Олимпиада ўйинлари ғолиби Олег Караваев хотирасига бағишланган анъанавий халқаро мусобака бу йил 22-марта ўтказилади. Унда Беларусь, Ўзбекистон, Россия, Украина, Литва ва Қозоғистондан келган 6 мамлакат полвонлари ғолиблик учун беллашадилар. 

Турнир Бирлашган спорт курашлари уюшмаси (UWW)нинг расмий тақвимига киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: