Ўзбекистон курьерлик хизматларининг почта операторлари мақоми сақлаб қолинди
Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда почта-курьерлик хизматлари кўрсатувчи компаниялар почта операторлари мақоми ва жисмоний шахслар учун товарларни божларсиз олиб кириш ҳуқуқини сақлаб қолдилар, деб маълум қилинади республика Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг (ДБҚ) душанба куни эълон қилинган қўшма қарорида.
“Ўзбекистон ҳудудига қўшни бўлмаган мамлакатлардан халқаро почта ва курьерлик хизматлари орқали жисмоний шахсларга юборилаётган қиймати 1000 АҚШ долларигача бўлган товарлар божхона тўловидан озод қилинади. Моллар фақат почта хизматлари кўрсатувчи ҳамда ОКОНХ 52100 (Почта алоқаси) ёки 52200 (Курьерлик хизмати) кодларига эга юридик шахслар томонидан юборилган тақдирдагина божхона тўловларидан озод қилинади”, - дейилади қўшма хужжатда.
Эслатиб ўтамизки, январ бошида Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан хусусий интернет-савдо операторлари орқали хориждан почта жўнатма ва ўтказмаларни бериш тўхтатиб қўйилган эди. Хусусан, ДБҚ Ўзбекистондаги жисмоний шахслар манзилларига йўлланган жўнатмаларидан улар қийматида қатъи назар импорт божлари ва йиғимлари олиниши ҳақида маълум қилган эди. Лекин қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистонга почта жўнатмалари орқали олиб кирилаётган қиймати $1 миндан кам бўлган импорт товарлардан божхона божлари ва йиғимлари олинмайди.
Ўшанда Ўзбекистонда почт-курьерлик хизматлари кўрсатувчи 24 хусусий компания республика ҳукуматига уларнинг почта операторлари мақомини тасдиқлашини сўраб мурожаат қилган эди.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда интернет-дўконлар орқали импорт товарлар харид қилиш оммалашди. Мамлакатдаги почта-курьерлик операторларининг умумий айланмаси $50 млнгачани ташкил қилади.


