Ўзбекистон куйдирги касаллиги тўғрисидаги маълумотлар сабаб Қозоғистон билан чегарада назоратни кучайтирди

Дата: 17:13, 07-07-2016.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон куйдирги касаллиги чиққани тўғрисидаги маълумотлар сабабли Қозоғистон билан чегарада назоратни кучайтирди. Бу ҳақида REGNUM ААга республика Давлат божхона қўмитасидаги манба маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида саккиз киши “куйдирги” касаллигига чалинганлиги ҳақидаги маълумот тасдиқланган. Шунингдек, Ўзбекистон билан чегарадош Жанубий-Қозоғистон вилоятида куйдирги касаллиги авж олгани ҳақида маълумотлар келиб тушган.

Ўзбекистондаги санитар-эпидемиологик вазият бугунда хавф туғдиргани йўқ, чунки ушбу касаллик билан касалланиш ҳолатлари қайд этилгани йўқ.

“Тегишли хизматлар Ўзбекистонда юқоридаги касалликнинг олдини олиш бўйича ишларни кучайтирдилар, аҳоли орасида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда”, - деб таъкидлашди муассасада.

Янгилик билан ўртоқлашиш: