Ўзбекистон “Лаборатория Касперского” компаниясининг бозорида учинчи ўринни эгаллайдиган давлатлар таркибига киради

Дата: 18:08, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Россия, Қозоғистон, Монголия ва Ўзбекистон Россиянинг энг йирик антивируслар ишлаб чиқарувчи компанияси даромадлари таркибида учинчи ўринни эгаллайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида “Лаборатория Касперского” компаниясининг асосчи ва раҳбари Евгений Касперский россиянинг “Ведомости” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
“1-ўрин Европа, 2-ўрин АҚШ, 3-ўрин Россия, Қозоғистон, Монголия, Ўзбекистон”, - деб қайд этди Е.Касперский компания даромадлари таркиби ҳақидаги саволга жавоб бера туриб.
Шунингдек, у россия компаниясининг дунёдаги улуши 8% атрофида ташкил этишини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамизки, “Лаборатория Касперского” ширкати компьютер вируслари, спам, хареклик хужумлари ва бошқа киберхафвларга қарши ҳимоя тизимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниядир. У ўз фаолиятини дунёнинг 200 зиёд мамлакатларида юритади. Лабораторияга 1997 йилда асос солинган. У дунёдаги тўртта йирик дастурий химоя тизимлари ишлаб чиқарувчиларидан биридир.
2013 йилда компаниянинг ялпи тушуми $667 млнга тенг бўлганлиги маълум.

Янгилик билан ўртоқлашиш: