Ўзбекистон Legatum Prosperity Index рейтингида 63 ўринни эгаллади

Дата: 16:56, 05-03-2014.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ. – Ўзбекистон тадбиркорлик даражаси ва бизнес юритиш бўйича Legatum Prosperity Index рейтингида 63 ўринни эгаллади ва МДҲ кўплаб мамлакатларни ортда қолдирди., дея хабар беради Ўзбек телеглаф агентлиги (ЎзТАГ) ташкилот сайтига асосланган ҳолда.
Legatum Institute британ таҳлилий маркази маълумотларига кўра, Ўзбекистон рейтингда Украина (64 ўрин), Қирғизистон (80), Озарбайжон (81), Грузия (84), Тожикистон (94), Арманистон (95) каби мамлакатларни ортда қолдирган.
Рейтингнинг юқори поғонасида анъанага кўра Европа мамлакатлари жой олган. Биринчи ўринда – Новегия. Рейтингнинг энг қуйи поғоналаридан Африка мамлакатлари, хусусан Чад Республикаси жой олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: