Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Ҳафвсиз интернет” лойиҳасини давом эттирмоқда

Дата: 19:19, 08-09-2015.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Ҳафвсиз интернет” лойиҳасини давом эттирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Партия матбуот хизмати маълумотларига кўра, лойиҳа доирасидаги сўнгги учрашувлардан бири Тошкент ирригация ва мелиорация институтида “Интернет хавфсизлиги ва ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш” мавзусида ташкил этилди.
ЎзЛиДеП матбуот хизмати хабарида айтилишича, ушбу учрашув ҳам қолган учрашувлар сингари “интернет тармоғидаги бузғунчи контентдан ҳимоя қилиш, интернет маданиятини шакллантириш, ҳаётга теран қарайдиган маънан етук, баркамол авлодни тарбиялаш, ахборот маконида салбий тусдаги таҳдидлардан асраш, ҳамда интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш, салбий веб-сайтлар орқали кириб келаётган ёт ғояларнинг олдини олиш ва таъсир кучини камайтириш мақсадида” ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамизки, кейинги 10 йил ичида Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар сони 10 бараварга кўпайди: агар 2007 йилда фойдаланувчиларнинг сони 1 млн кишини ташкил этган бўлса, бугун бу кўрсаткич 12,2 млн кишига, яъни, қарийб республика аҳолисининг 32% етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: