Ўзбекистон лицей ва коллежлари 483 мингдан зиёд ўқувчини қабул қилади
Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – Янги 2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистондаги махсус ва касб-ҳунар таълим муассасалари 483,216 ўқувчини қабул қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Булардан 32,555 киши академик лицейларга, 450,661 бола касб-ҳунар коллежларига ўқишга киради.
Ушбу кўрсаткичлар Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июндаги “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.
Қарорга мувофиқ, 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб ҳудудлардаги 35 касб-ҳунар коллежларининг йўналишлари ўзгартирилади. Шунингдек, коллеж битирувчиларига иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларидаги амалдаги талаб таҳлилидан келиб чиққан ҳолда касблар ва мутахассиликларни кенгайтириш ва унификация қилиш кўзда тутилмоқда.