Ўзбекистон Лондондаги ОАВ эркинлиги бўйича конференцияда иштирок этади

Дата: 11:31, 09-07-2019.

Тошкент. 9 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистон Лондонда (Буюк Британия) ОАВ эркинлиги бўйича конферентцияда иштирок этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 9-12 июль кунлари Буюк Британияга амалий ташриф билан боради ва Лондонда бўлиб ўтадиган оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича бўладиган Глобал конференцияда иштирок этади”, – дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, ташриф дастурида Буюк Британия расмийлари билан икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 10-11 июль кунлари Буюк Британиянинг Канада билан ҳамкорликда ташкил этилган ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияси (Global Conference for Media Freedom) Лондонда бўлиб ўтади.

Унда 100 та давлат ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари, жумладан, вазирлик даражасида 60 нафар иштирокчи, шунингдек, мингдан зиёд журналист, олимлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

 

Сурат манбаи: kp.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: