Ўзбекистон маҳаллаларида “Ахборот дарчалари” очилмоқда

Дата: 10:49, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг беш маҳалласида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадларида “Ахборот дарчалари” иш бошлади. Уларнинг расмий очилиш маросими 22-23 июл кунлари Европа Иттифоқининг (ЕИ) “Кўмакталаб оилаларнинг даромад олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича янги ижтимоий ёрдам дастурлари” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЕИ вакилларининг хабарларига кўра, “Ахборот дарчалари” Учтепа туманининг “Кўкча-Оқтепа” (Тошкент), Қибрай туманининг “Зебунисо”, Чирчиқ шаҳридаги “Гулзор”, Сирдарё туманининг (Сирдарё вилояти) “Истиқбол” маҳаллаларида ишлай бошлади.

Лойиҳа аҳолининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, жамоат ташкилотлари ва фуқарларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган. Унинг доирасида мақсадли гуруҳларга ўз бизнесини ташкил қилиш ва бандлик яратишда кўмаклашилади.

“Ахборот дарчалари” кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга доир ахборотлар бериш, аёлларга бизнес режа тузишда маслаҳатлар кўрсатиш, давлат органлари билан алоқалар ўрнатишда ёрдамлашади.

Йил давомида 520 вақтинчалик ишламаётган ана шундай аёлларга хизматлар кўрсатиш режалаштирилмоқда. Улардан 120 таси бизнесини очишда ёрдам олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: