Ўзбекистон мадҳиясининг муаллифи 76 ёшида АҚШда вафот этди

Дата: 09:10, 07-11-2016.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон мадҳиясининг муаллифи 76 ёшида АҚШда вафот этди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Маҳаллий вақт билан 2016-йил 5-ноябрга ўтар кечаси Ҳюстон шаҳридаги (АҚШ, Техас штати) касалхонада Ўзбекистон Республикаси мадҳияси матни муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов оғир касалликдан сўнг 75 ёшида вафот этди”, - дейилади хабарда.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Абдулла Ориповнинг оила аъзолари марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишга қарор қилишган.

“Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига Абдулла Ориповнинг оила аъзоларига ёрдам бериш мақсадида консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилди”, - деб таъкидланади хабарда.

Ўзбекистон ТИВ марҳум шоирнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Эслатиб ўтамизки, Абдулла Орипов 1941 йилда Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 1963 йилда Тошкент давлат университетининг (ҳозирда М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети) ўзбек филологияси факультетити тамомлаган.

А.Орипов атоқли ўзбек шоири, ўзбек шеъриятининг классиги, Ўзбекистон Қахрамони, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси мадҳиясининг муаллифи эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: