Ўзбекистон мадҳиясининг муаллифи Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонида дафн қилинди
Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон мадҳиясининг муаллифи шоир Абдулла Орипов Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонида дафн қилинди, деб хабар берди журналист Мавлон Шукурзода Facebookдаги саҳифасида.
Дафн маросимида юздан ортиқ киши қатнашган.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Орипов 5 ноябр куни 76 ёшида оғир хасталикдан сўнг Хьюстондаги (АҚШ) клиникалардан бирида вафот эди. Бу ерга у икки ой аввал даволаниш учун келган эди. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига Абдулла Ориповнинг яқинларига марҳумнинг жасадини ватанига олиб келишда ёрдам кўрсатиш топшириғи берилган эди.


