Ўзбекистон Маданият вазирлиги ривоятчилик ижоди конкурсини ўтказади

Дата: 13:29, 21-08-2014.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлиги Осиё мамлакатлари миф, эртак ва эпослари асосидаги ривоятчилик ижоди конкурсини ўтказади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлик сайтида маълум қилинишича, танловга ишлар 2014 йилнинг 31 августига қадар қабул қилинади. Конкурсда Осиё ривоятчилик қўмитаси ва Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирлиги томониидан танланган Осиё мамлакатлари халқ оғзаки ижодиётига оид 200 асарлардан бири (ёки бир нечтаси) мавзуларида ёзилган рақамли комикс (вебтун) ёки болалар эртаги иштирок этиши мумкин.

Ғолибларни эълон қилиш 2014 йил октябрига режалаштирилган. Қолган маълумотларни конкурс сайтидан билиб олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: