Ўзбекистон Маданият вазирлиги тизимида 89 музей фаолият юритмоқда

Дата: 13:53, 18-09-2014.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида 89 музей фаолият юритмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлари парламент Сенатида музейларни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларига доир муҳокама давомида эълон қилинди.

Ҳозирда республикада 27 тарих музейи, 23 ўлкашунослик музейи, 11 – бадиий ва битта табиий-илмий йўналишдаги музей, 7 адабиёт ёдгорликлари музейлари, 14 мемориал ёдгорликлар мавжуд.

Бундан ташқари, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда қатор янги музейлар ҳам ташкил этилди. Улар орасида Темурийлар тарихи давлат музейи, Олимпия шон-шарафи музейи, Термиз археология музейи, Қатағон қурбонлари музейи, Ўзбекистон тасвирий санъати галереяси ва бошқалар бор.

Эслатиб ўтамизки, 2008 йил сентябрдан бошлаб мамлакатда “Музейлар тўғрисида”ги қонун кучга кирган бўлиб, унда музейларнинг ташкил этилиш мақсадлари, давлат органларининг музейларни бошқаришга доир ваколатлари белгилаб қўйилган. Шунингдек, республикада Миллий музей жамғармаси ҳам ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: