Ўзбекистон Маданият вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Дата: 11:15, 12-11-2014.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмасининг бош директори Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан илгари, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қарори билан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг бош директорининг мақоми Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари даражасигача оширилган эди. Ўша пайтда ушбу лавозимга олдин Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясида ишлаган Баҳодир Аҳмедов тайинланган эди.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг 17 октябрида Минҳожиддин Мирзо Ўзбекистон Президентининг қарори билан Маданият ва спорт ишлари вазири вазифасидан бўшатилди. У ушбу лавозимга 2013 йл апрелда тайинланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: