Ўзбекистон МАК 18 та самолётни сотишни режалаштирмоқда

Дата: 13:48, 01-08-2019.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий авиакомпанияси (МАК) 18 та самолётни сотишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Самолёт мотор паркини янада унификация ва модернизация қилиш, шунингдек, эксплуатацион харажатларни камайтириш мақсади лойиҳаси доирасида 15 йилдан каттароқ (18 самолёт – ЎзТАГ) бўлган ҳаво кемалари сотилишини амалга ошириш таклиф этилди", - дея хабар беради авиакомпания матбуот хизмати.

Қайд этилганидек, 1982-1992 йилларда ишлаб чиқарилган Ил-76ТД (5 та), 1999-2013 йилларда ишлаб чиқарилган Ил-114-100 (7 та) ва ИЛ-114 КТС комплекс тренажёри, Ил-114, 1999 йилда ишлаб чиқарилган Boeing-757-200 (2 та), 2003-2004 йилларда ишлаб чиқарилган Boeing – 767-3CBER (2 та) ва 1996 йилда ишлаб чиқарилган Boeing - 767 ВСF (2 та) сотиш учун таклиф этилди.

"Самолёт флотини доимий равишда янгилаб туриш зарурати халқаро амалиёт ҳисобланади. Дунёнинг энг илғор авиакомпаниялари самолётларни ўртача 15-20 йилгача ишлатади. Бу йўловчиларнинг авиакомпания хизматларини танлашига ижобий таъсир қилади, парвозлар хавфсизлиги ва мунтазамлигини таъминлайди, шунингдек, техник хизматлар харажатларини камайтиради", - деб тушунтирилади хабарда.

Сурат манбаи: corp.uzairways.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: