Ўзбекистон МАК Қаршидан Москвага авиақатновларни қайта йўлга қўяди
Тошкент. 10 июль. ЎзТАГ - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси (МАК) Қаршидан Москвага (Россия) рейсларни қайта тикламоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон МАК 2019 йил 26 июлдан бошлаб Қарши - Москва (Внуково) - Қарши йўналиши бўйлаб қатновларни қайта йўлга қўймоқда. Ушбу қатновлар ҳафтада бир марта жума кунлари (шанбага ўтиш куни) А320 самолётида амалга оширилади", - деб хабар беради авиакомпания матбуот хизмати хабарида.
Таъкидландики, рейслар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):
HY 623 Қарши 06.10 – Москва 08.25
HY 624 Москва 20.25 – Қарши 02.25
Сурат манбаи: asr.uz