Ўзбекистон МАК бешинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолётини қабул қилди

Дата: 10:44, 03-07-2019.

Тошкент. 3 июль. ЎзТАГ - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси (МАК) Boeing 787-8 Dreamliner самолётини қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2 июль куни 18.35 да И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг бешинчи Boeing 787-8 Dreamliner и қўнди. (...) Лайнер бизнес-класс бўйича 24 та ва эконом класс бўйича 222 та, умумий 246 йўловчини ташиш учун мўлжалланган", - дея хабар беради авиакомпания матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, янги самолёт UK78705 рўйхатг рақамини олди. Ушбу самолётда ҳам авиакомпаниянинг бошқа Boeing-787 Dreamliner ҳаво кемаларидаги каби ёнилғи тежаш самарадорлигини ошириш, шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага CО2 ажраб чиқишини камайтириш имконини берувчи GE Aviation компаниясининг GEnx-1B двигателлари ўрнатилган. Шунингдек, янги лайнер парвоз вақтида кенг миқёсдаги интернетга уланиш учун сунъий йўлдош станциясига эга бўлган авиакомпаниянинг тўртинчи самолётидир.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг 2020 йилга қадар ривожланиш режаларига мувофиқ ўз авиапаркида ушбу турдаги олтита авиалайнерга эга бўлади ва МДҲда бундай самолётларнинг етакчи эксплуатанти бўлади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳаво кемалари паркини авиация техникаси билан янгилаш ва кенгайтириш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида парвозлар рақобатбардошлигини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги лайнерлар сотиб олинди.

Ўзбекистон МАК Марказий Осиёда Boeing 787-8 Dreamliner нинг биринчи буюртмачиси бўлди. Авиакомпаниянинг тижорий эксплуататсияси 2016 йил сентябрь ойида бошланган. Ҳозирги вақтда ушбу турдаги авиалайнерларда Европа, Осиё, Америка, Аляска ва Янги Зеландиягача парвозлар амалга оширилмоқда.

Сурат манбаи: uznews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: