Ўзбекистон МАК Қозоғистон бозоридаги энг пунктуал авиаташувчи деб тан олинди

Дата: 09:11, 10-09-2018.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг I ярим йили якунлари бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Қозоғистон авиабозоридаги энг пунктуал авиаташувчи деб тан олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Авиаташувчи матбуот хизматининг маълумотига кўра, доимий асосда Олмота ва Остона аэропортларига рейсларни амалга оширувчи энг пунктуал авиаташувчилар рейтинги Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги фуқаролик авиацияси қўмитаси томонидан тузилган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси пунктуаллик рейтингида парвозлар доимийлигининг 94% кўрсаткичи билан биринчи ўринни (кўрсатилган муддатда жами 266 рейс бажарилган)”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, хорижий авиакомпаниялар орасида “Uzbekistan Airways” билан биргаликда 2018 йилнинг 6 ойида 100 зиёд рейсларни амалга оширган Turkish Airlines (Туркия), “Сибирь” (Россия), Air Arabia (БАА) ва Fly Dubai (БАА) рейтинг етакчиларига айландилар.

Эслатиб ўтамизки, бугунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Олмотага ҳар куни, Остонага ҳафтасига 4 марта ҳафтанинг биринчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи кунлари доимий йўловчи рейсларини бажармоқда.

Сурат манбаи: из https://nuz.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: