Ўзбекистон МАК Тошкентдан Тбилисига янги рейсларни йўлга қўйди

Дата: 14:46, 17-07-2019.

Тошкент. 17 июль. ЎзТАГ – "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси (МАК) Тошкентдан Тбилисига (Грузия) янги қатновларни йўлга қўяди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК 16 июлдан Тошкент-Тбилиси-Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 2 марта сешанба ва жума кунлари мунтазам равишда янги йўловчи қатновларини йўлга қўйди", - дейилади авиаташувчи матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, парвозлар Airbus-320 самолётларида қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

Сешанба: HY-745 Тошкент 15.50 – Тбилиси 18.30

Сешанба: HY-746 Тбилиси 19.30 – Тошкент 23.50

Жума: HY-745 Тошкент 08.00 – Тбилиси 10.40

Жума: HY-74 Тбилиси 11.40 – Тошкент 16.00

Сурат манбаи: uzairways.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: