Ўзбекистон МАК Жакартага чипталар нархини пасайтирди
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси (МАК) Жакарта (Индонезия)га чипта нархини пасайтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"2018 йил 1 май куни Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейснинг амалга оширилиши ҳақида хабар бердик. Парвоз учун дастлабки нарх ўртача $800 эди, янги ўрнатилган нарх эса $641 ташкил этади", дейилади авиакомпания матбуот хизмати хабарида.
Тошкент-Жакарта-Тошкент рейслари Ўзбекистон билан Индонезия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сайёҳлик алоқаларини мустаҳкамлашга ёрдам бериши кутилмоқда.
Сурат манбаи: m.uzairways.com