Ўзбекистон махсус хизматлари 30 кгдан зиёд наркотиклар контрабандасининг олдини олдилар

Дата: 09:55, 10-01-2017.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг Сурхандарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тунги махсус операция натижасида афғон наркокурьери чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уриниш чоғида қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Қўлга олинган шахс Афғонистон Ислом Республикасининг Жузжон вилоятида яшовчи 21 ёшли Абдулло Жуманазар ўғли бўлиб чиқди. Наркокурьер қўлбола сузиш воситаси ёрдамида Амударёдан Ўзбекистон ҳудудига сузиб ўтган”, - деб таъкидлашди МХХ матбуот хизматида.

Ушланган шахсдан топилган халталарда афюн наркотик моддаси топилди. Олиб қўйилган наркотикларнинг умумий оғирлиги 30 кг 620 грга тенг. Энди терговчилар очилган жиноий иш доирасида наркокурьернинг жиноий алоқаларини аниқлашлари зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: