Ўзбекистон махсус хизматлари давлат музейидан ўғирлаб кетилган 32 суратнинг хорижга олиб чиқиб кетилишига чек қўйдилар

Дата: 14:55, 16-10-2015.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат санъат музейидан ўғирлаб кетилган 32 суратнинг ноқонуний хорижга олиб чиқиб кетилишига чек қўйдилар. Бу ҳақида жума куни маҳаллий ОАВ хабар қилмоқда.

“Оператив-тергов тадбирлари доирасида суратлар жиноий гуруҳ аъзоси бўлган Ўзбекистон фуқароси Юрий Савинковдан топилган”, - деб ёзади ОАВ.

Жиноятчилар суратларни олиб чиқиб кетиб, уларни МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларида сотишни режалаштирганлари маълум қилинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Давлат санъат музейидан XIX аср рус пейзаж усталари Фёдор Васильев, Владимир Орловский, ССРИ Халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев ва Ўзбекистон Халқ рассоми Рўзи Чориевларнинг ижодига мансуб суратлар ўғирлаб кетилган.

Сентябрда Ўзбекистон МХХ Россиядан XX аср рассомларининг Давлат санъат музейидан ўғирлаб кетилган 8 суратини қайтарган эди. Уларни қайтариш бўйича тадбирлар РФ ҳуқуқ-тарғибот органлари билан биргаликда ўтказилган.

2014 йил декабрда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ўзбекистон Давлат санъат музейининг собиқ ходимларини таниқли рассомлар суратларини алмаштириб қўйганлик ва сотганлик учун 3 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилган эди. Тергов доирасида жиноятчилар 1999-2014 йилларда 178 суратни қалбакилаштиришга муваффақ бўлгани ва давлатга $20 млнлик зиён етказгани маълум бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: