Ўзбекистон махсус хизматлари металлургия комбинатидаги террорчиларни “йўқ” қилдилар

Дата: 15:09, 13-08-2014.

Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон махсус хизматлари “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” ОАЖ ҳудудида (ОТМК, Тошкент вилояти) қўшма аксилтеррор машқларини ўтказдилар, деб хабар қилишди ЎзТАГга чоршанба куни республика Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) матбуот хизматидан.

“Сценарийга муофиқ, террорчилар ОТМКни босиб олиб, комбинат ходимларини гаровга олган эдилар. “Қалқон” ва “Бургут” ихтисослашган махсус бригадалари муваффақиятли операция ўтказган ҳолда, террорчиларни қуролсизлантирдилар”, - деб аниқлаштирди МХХ вакили.

Матбуот маркази маълумотларига кўра, ўқув-машқларида МХХ бўлинмаларидан ташқари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни-сақлаш вазирликлари вакиллари ҳам иштирок этишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: